"Омонқўтон" миллий табиат боғида ноёб турдаги дарахтлар кесиб ташлангани аниқланди

    Прокуратура органлари томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

    Ўтказилган ўрганишларда Самарқанд вилоятидаги "Омонқўтон" миллий табиат боғининг Йўлсой бўлими ҳудудида бир қатор фуқаролар томонидан ноқонуний равишда йўл очилиб, ўсимлик дунёсига зарар етказилганлиги аниқланди.

    Хусусан, ушбу ҳудудда ноқонуний равишда йўл очилиб, 869 м2 майдондаги тупроқлар сурилиб, 1427 м2 майдон тупроқ билан кўмилганлиги оқибатида жами 2693,9 м3 муҳофаза этиладиган ҳудудда ўсувчи Ўзбекистон қизил китобига киритилган 7 турдаги 1 112 туп, ноёб ва йўқолиб бораётган 5 турдаги 1 479 туп ўсимликлар нобуд қилинганлиги, 8 турдаги 64 туп дарахт ва буталар кесилганлиги, нобуд қилинганлиги ва шикастлантирилганлиги аниқланиб, табиатга 1 млрд. 115 млн. 907 минг сўмлик зарар етказилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 204-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилди.

    Жиноят иши тергови устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates