Самарқанддаги «COP14 – Яшил жамоат парки»да дарахт кўчатлари ўтқазилди

    CMS COP14 халқаро конференцияси доирасида Самарқанд тумани Янгижой маҳалласи ҳудудида «COP14 – Яшил жамоат парки» барпо қилинди.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Азиз Абдуҳакимов, БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси ижрочи котиби Эми Френкел, халқаро делегациялар вакиллари ва хорижлик меҳмонлар иштирокида боғда шумтол, заранг, япон сафораси, Қрим қарағайи ва бошқа дарахт кўчатлари ўтқазилди.

    «Юртимизда дарахт кўчатлари ўтқазиш яхши анъанага айланди. Ҳар бир халқаро даражадаги тадбирда, албатта, хорижлик меҳмонларни дарахт экишга жалб қиляпмиз. Натижада кўплаб парклар, боғлар барпо бўлмоқда, — деди Азиз Абдуҳакимов. — «COP14 — Яшил жамоат парки» 4,5 гектар майдонни эгаллайди, бу ерда кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар асраш тўғрисидаги конвенция, тадбир давомида эришилган натижалар, келишувлар, умуман, COP14 ҳақида тушунча ва бошқа керакли маълумотлар жойлаштирилади. Энг муҳими, ушбу парк ҳавони тозалашга хизмат қилади».

    Паркда жами 2500 туп турли дарахтлар экилади. Шунингдек, савдо дўконлари, автотураргоҳ, шахмат майдончалари қурилади. Парк аҳоли учун ҳар томонлама қулай бўлган маданий ҳордиқ масканига айланади.

    Маълумот учун, Самарқандда ўтказилган БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвненцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида «CRIC-21 яшил боғи» яратилганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates