Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пули ундириб берилган

    Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 85 минг 634 та мурожаат келиб тушган.

    Бу ҳақда АОКАда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълумот берилди.

    Мурожаатлар асосида хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг 35 минг 381 нафарига ташкилий ва манзилли тарзда ишга жойлашишга кўмаклашилган, хорижда ишлаётган 8 667 нафарига ҳуқуқий, 7 141 нафарига ижтимоий ва 2 474 нафарига жами 71 400 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.

    Хорижда қийин аҳволда қолган 76 нафар юртдошимиз вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган бўлса, оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар юртдошимиз Ватанга қайтарилган.

    Юртдошларимизнинг 1710 нафарини иш берувчи томонидан тўланмаётган иш ҳақи, 98 нафарини эса компенсация тўловлари шаклидаги жами 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ундириб берилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates