Хабарда таъкидланишича, эр хотинини бегоналардан рашк қилган, бунинг ортидан мунтазам жанжал қилиб келган. Аёл доимий жанжал сабаб уч нафар боласи билан ота уйига кетиб қолган ҳамда эри билан ажрашмоқчи бўлган.
Эр хотинининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини текширганида, гаплашиб юрадигани борлигини билиб қолган. Шундан сўнг у жаҳл устида пичоқ билан хотинининг бир нечта жойларига зарба берган.
Оқибатда аёл 10 ёшли фарзандининг кўз ўнгида вафот этган. Эркак эса воқеа жойидан қочиб кетган.
Маълум қилинишича, ушбу жиноятни содир этган эркак суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Шунингдек, у судда бу ишга хотинининг хиёнати ва болаларини унга кўрсатмагани сабаб бўлганини таъкидлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми ўқилган. У 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.