Дастлаб, Д.Бойматов юқоридаги буюмларни оддий металл бўлаклари деб ўйлаб, 5 кун давомида ғишт уюмининг устида сақлаб келган.
Кейинчалик ушбу бумлар 3 000 ёшда бўлган қўлбола усулда қуйилган 80 грамм олтин фальга бўлаги ва бронзадан ясалган қадимги меҳнат қуроллари эканлиги маълум бўлди.
Хабар беришларича, ҳозирда Д.Бойматовга тегишли томорқа ва унга туташ ерларда Ўзбекистон фанлар Академиясининг бир қатор археолог олимлари томонидан ўрганиш ишларини олиб бориляпти, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.