Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади

    Ўзгидрометнинг хабар беришича, якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади.

    Қайд этилишича, иссиқ бироз пасайишига қарамай, эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари 38-40 даража атрофида, республика жанубида 41-43 даражашгача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.

    Якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат 34-37 даражагача, жанубда 38-39 даражагача пасаяди.

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкентда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади.

    Ҳарорат кундуз кунлари 25-26 июлда 38-40 даража, 27 июлда 35-37 даража, кечалари эса асосан 22-25 даража бўлади.