Яман: сув тошқини оқибатида 45 киши ҳаётдан кўз юмди

    Яман жануби-ғарбидаги Таиз ва Ал-Ҳодейда вилоятларида юз берган сув тошқини оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди.

    БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Яман бўлимининг Х (олдинги Twitter) ижтимоий тармоғига берган маълумотларига кўра, 2 август куни Таиз вилоятида кучли ёмғир ёғиши сув тошқинига сабаб бўлди. Оқибатда камида 15 киши ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, инфратузилма, уйлар ва қишлоқ хўжалиги ерларига зарар етди.

    Шунингдек, Яманнинг “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) исёнчи ҳаракатига тегишли “Ал Масираҳ” телеканали 6 август куни минтақага кучли ёмғир ёғиши таъсир қилгани ҳақида хабар берди. Охирги сув тошқини оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди. 500 дан ортиқ оила ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates