Яна 80 оила янги йилни янги уйларда қарши олади

    Турар жойга муҳтож оилалар учун кўп қаватли, имтиёзли уйлар қуриш дастури барча жойларда, шу жумалдан, чекка қишлоқларда изчиллик билан амалга оширилмоқда.

    Кириб келаётган янги йил арафасида Хонқа туманининг Дўстлик маҳалласида 4 та беш қаватли турар жойлар фойдаланишга топширилди ва 80 нафар хонадон эгалари шинам, замонавий уйлар калитларини олишди.

    Эътиборлиси, янги уйларнинг 68 таси эҳтиёжманд оилалар учун ажратилиб, уларга давлат томонидан бошланғич бадаллар субсидия асосида тўлаб берилди.

    Беш қаватли бу кўркам турар жойлар маҳалладаги янги аҳоли масканига кўрк бағишлади. Кейинги йили ҳам бу ерда беш ва етти қаватли турар жойлар қуриш режалаштирилган.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates