Янги автобуснинг том қисмидаги қопламаси нега тушиб кетди?

    Транспорт 1 май 2023 1572

    Жорий йилнинг 1 май куни, 24-сонли «Кинг Лонг» русумли автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси йўлнинг қатнов қисмига тушгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларга тарқалди.

    Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

    Таъкидланишича, мазкур ҳолат соат 9:00 да «2- Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01 850 LKA, сарой рақами 533-бўлган «Кинг Лонг» русумли, 24-сонли «Юнусобод-6» - «ТТЗ АШБ» йўналишда ҳаракатланаётган автобус (ҳайдовчиси Т.Н, 1964 йилда туғилган, 37 йил иш стажига эга) Юнусобод туманида жойлашган «Биллур» тўйхонасининг рўпарасида ҳодир бўлди.

    Автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакда ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлнинг қатнов қисмига шакл бўлиб ўсган катта диаметри тахминан 50-60 см бўлган дарахт автобуснинг том қисмида жойлашган газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламасини қўпориб юборди.

    Оқибатда автобус томидаги газ баллонни ҳимоялаб турувчи қоплама шикастланган. Тан жароҳати олганлар мавжуд эмас. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига мурожаат қилиниб, камчиликлар бартараф этилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates