Ватанимиз мустақиллиги осонгина қўлга киритилмаган. Ҳуррият, деб жадидлар жонини тиккан, “босмачи” деган тамға олган аждодларимиз шу йўлда қурбон бўлди. Ундан олдинги тарих ҳақида ҳам шу каби манзаралар бисёр. Ниҳоят, тарихий имконият шарофати билан мамлакатимиз осмонида рўшнолик қуёши чарақлаганига, мана, 33 йил тўлди!
"Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган бу йилги мустақиллик байрами юртимизнинг барча аҳолиси томонидан ўзгача шукуҳ билан кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида ҳар бир ватандошимиз, ҳар бир миллатдошимиз қалбида истиқлол мавжлари, кеча ва бугуннинг акси жилоланиши табиий. Боиси, шу 33 йил мобайнида ўзбек эли бир мақсад йўлида бирлашди, миллий жипслик янада қалинлашди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.
Қўшработдан Нуротанинг тоғли қишлоғига келин бўлиб тушганимга ҳам ўн йилдан ошибди. Ота уйим билан бу ердаги шароит деярли бир хил эди. Биз томонда қишлоқларга газ келмаган. Болалигимда катта-кичик газ баллонларидан фойдаланганимиз эсимда. Биз унда ҳали мактабга бормас эдик. Ўшандан буён газ баллонларини яқин-яқинда яна кўрдик.
Болалигимиз уруш йилларидан кейинги оғир шароитда ўтди. Эрта улғайдик. Суягимиз қишин-ёзин меҳнатда қотди. Даладаги оғир меҳнатнинг азоби тугамасди. Уйландим, сўнг фарзандларни вояга етказиш ғамида бўлдик. Ҳар қалай тинчмиз, қозонимиз қайнаб турибди-ку, деган таскин билан яшадик.
Президентимиз билдирган мана бу ҳикмат ҳеч эсимиздан чиқмайди: “Бизнинг ота-боболаримиз бировларга эргашган эмаслар, балки бошқаларни ўзларига эргаштирганлар, уларнинг бойлиги ва қуроли эса, юксак билим бўлган. Биз эргашувчи эмас, эргаштирувчи халқмиз!”.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутлов ва телеграммалар келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.