Янги Конституцияда тиббий ёрдамнинг кафолати

    Лойиҳага кўра Конституциямизнинг 40-моддасига соғлиқни сақлашга оид нормалар қўшиляпти.

    Бугунги кунда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.

    Уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилган.

    Конституциявий ислоҳотлар кенг қамровли бўлиб, улардан энг эътиборлиси сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш масаласи конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ.

    Лойиҳага кўра Конституциямизнинг 40-моддасига соғлиқни сақлашга оид қуйидагича нормалар қўшиляпти:

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли.

    Давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўради.

    Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

    Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради.

    Шунингдек, Конституцияга 401-модда қўшилмоқда, “Ҳар ким соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мол-мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга”.

    Бугунги кунда тиббий хизматларнинг сифат даражаси ошиб, янги замонавий йўналишлар, даволаш ва диагностика усуллари, ноёб илмий-амалий тажрибалар шаклланмоқда. Буни биргина мисол, яъни қисқа даврда буйрак, жигар ва ўзак ҳужайраларда 700 дан ортиқ мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилганида ҳам кўриш мумкин.

    Бундан ташқари, жамиятда яшовчи ҳар бир шахснинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиши унинг Ватанга бўлган эртанги ишончини янада оширади. Шунга кўра, Конституциямизда мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамият касб этиши қайд этилган.

    Р.Рахмонов,

    Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

    масъул ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates