Янги Ўзбекистон бунёдкорлари учун юксак эъзоз ва эътибор

    Инсон ҳаётидаги унутилмас лаҳзаларнинг энг эсда қоларлиси ва завқлиси ёшлик хотиралари билан боғлиқ. Ёшлик – бебаҳо бойлик, ўз сўзини айтиш, истеъдод ва қобилиятларни руёбга чиқариш орқали ўзини дунёга намоён қилиш имконияти.

    Бугун юртимизда ҳамма нарса ўзгармоқда. Ислоҳотлар нафасини энг кўп ҳис қилган ҳам айнан янги Ўзбекистон бунёдкорлари – ёш йигит-қизлар, десак тўғри бўлади.

    Мамлакатимизда ёшларга улкан имкониятлар яратилмоқда. Юртимизда ҳар йили 30 июнь санасида Ёшлар куни байрами нишонланиши яхши анъанага айланди.

    Президентнинг Ўзбекистон ёшларига ҳар йилги байрам табригида бизга билдирилаётган юксак ишонч, олдимизга қўйилаётган муҳим вазифалар ва аниқ мақсадлар акс этади. Шунинг учун бу кунни ва табрикни барчамиз интиқлик билан кутамиз.

    Бу йилги табрикда ҳам жуда кўп устувор вазифалар белгиланди. Энг муҳими, қилинган ишлар ва кутилаётган натижалар ҳақида гап кетди. Албатта, Президентнинг ёшларга ишончини оқлаш – энг устувор бурчимиз. Биз ёшлар, албатта, бундан ўзимизга зарур хулосалар қилиб, олдимизга устувор мақсадлар қўямиз.

    Табрикда ёшлар бугунги кунда ўзининг тақдирига бефарқ эмаслиги алоҳида эътироф этилди. Бундай эътироф ҳар бир йигит-қизни янада шижоат билан ўқишга, ишлашга, юртимиз келажагига юксак дахлдорлик туйғусини кўрсатиб, унинг равнақига ўз ҳиссасини қўшишга ундайди.

    Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари такомиллашмоқда

    2016 йилда Президент томонидан имзоланган биринчи қонун “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” эди. Ушбу ҳужжат миллий тараққиётимиз йўлида ёшларга оид давлат сиёсати энг муҳим, устувор йўналишлардан бири эканини яна бир бор тасдиқлади.

    Қонун қабул қилиниши билан ёшлар ҳаётига доир ислоҳотлар бир дақиқага ҳам тўхтагани йўқ. Хусусан, мамлакатимиз аҳолисининг 55 фоиздан ортиғини ташкил қилувчи ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, шу мақсадда ўнлаб қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ёшларга ҳуқуқий кафолатлар, янгидан янги имкониятлар, янгилик ва енгилликлар яратиб берди.

    Юртимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ҳуқуқлари билан бир қатордабурч ва мажбуриятларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди. Буларнинг бари янги таҳрирдаги Конституциямизда аниқ, батафсил ифодасини топди.

    Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ушбу жараёнда фаол иштирок этганини алоҳида қайд этиш лозим.

    Қарийб бир ярим йил давомида мамлакатимиз ёшларининг орзу-ҳаваслари, ниятларини ўзида мужассам этган минглаб таклифлар келиб тушди. Бунинг натижаси ўлароқ, Конституциямизга ёшларга оид алоҳида моддалар киритилгани “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” ғоясининг яққол исботидир.

    Туб ислоҳотларга мос шаклланган янги конституциявий-ҳуқуқий макон қатор соҳавий, жумладан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни ҳам янгилашни талаб этади. Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Ёшлар парламентлари, қатор мутасадди ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг янги лойиҳаси тайёрланди.

    Қонун лойиҳасида ёшлар учун энг муҳим асосий учта йўналишдаги нормалар ўз аксини топди: бу таълим олиш, иш билан таъминланиш ва ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш масалаларига тегишлидир.

    Фикримизча, ушбу қонуннинг қабул қилиниши ўз олдига юксак режаларни қўйиб, бу йўлда дадил қадам босаётган миллионлаб йигит-қизларимиз ҳаётида янги саҳифалар очилишига сабаб бўлади.

    Шаҳноза ЖОЛДАСОВА,

    Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

    Ёшлар парламенти раиси,

    юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD),

    ТДЮУ доценти

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates