“Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида — 2023” фотокўргазмаси ўтказилиши эълон қилинади

    Воқеа-ҳодисалар 20 ноябр 2023 1261

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “PressPhoto.Uz” фото агентлиги билан ҳамкорликда  “Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида — 2023” фотокўргазмаси ўтказилишини эълон қилади.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини фотосуратлар орқали оммага кенг намойиш этиш, фотожурналистиканинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш, журналистиканинг мазкур йўналишида фаолият юритаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилаётган фотокўргазмада маҳаллий ва хорижий ОАВ фотомухбирлари, мустақил фотожурналистлар ҳамда талабалар иштирок этиши мумкин.

    Анъанавий тарзда ташкил этилиши режалаштирилган мазкур фотокўргазма учун тақдим этиладиган ижодий ишларда юртимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар, воқеликлар, халқимиз маданий ва ижтимоий турмуш тарзи каби жиҳатлар акс эттирилган бўлиши талаб этилади.

    Ижодий ишлар 2023 йилнинг 20 ноябридан 2024 йилнинг 5 январигача Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг (99 466-10-25) рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграми орқали қабул қилинади. Суратлар 3 мегабайтдан кам бўлмаган, 5000х3600 мм, 300 dpi ҳажмда бўлиши, ўн донадан ошмаслиги, ҳар бир фотосурат учун қисқа изоҳ ёзилиши ва барча материаллар битта zip папкага жойлаштирилиши зарур. Шунингдек, иштирокчилардан маълумотнома, паспорт ёки ID карта нусхасини юбориши ҳам сўралади.

    Тақдим этилган ижодий ишлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, кўргазмада намойиш этиш учун сараланади.

    Фотокўргазма 2024 йилнинг январь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Унга кенг жамоатчилик, ОАВ ходимлари, юртимизда фаолият олиб бораётган чет давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам таклиф этилади.

    ☎️ Мурожаат учун телефонлар:
    🔹 (71) 244-64-62
    🔸 (71) 244-37-87.

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates