Янги Ўзбекистон ғалабаси

    Маданият 11 август 2024 263

    Баҳодир Жалолов ва барча Олимпиада иштирокчиларига бағишлов

    Баҳодир – зўр паҳлавон, қалби сўнмас чўғлидир,

    Полвон эл, Ватанимнинг асл полвон ўғлидир,

    Юрт байроғин баландда тутган ғолиб – туғлидир,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Беш қитъани лол этди, мушт бўлиб беш бармоғи,

    Ёв энди юрак ютиб қийин қарши бормоғи,

    Асрларга татийди бу олтиннинг салмоғи,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Мамлакат Эгасининг муддаоси, матлаби –

    Яшасин ҳар ўғил-қиз сор каби, бургут каби,

    Чемпионлар мактаби – Баҳодирнинг мактаби,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Баракалла, жаҳоннинг икки бор чемпиони,

    Икки минг бор юксалди, Ватан, миллатнинг шони,

    Янгради мадҳиямиз – ўзбекнинг куй-забони,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Шубҳасиз, Эверестдан Олимп чўққиси юксак,

    Бўлар экан-ку, мана, чўққига туғни тиксак,

    Эл олдига қуёшдек ёруғ юз билан чиқсак,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Алпомишга баробар, ҳам қадди, ҳам келбати

    Алпомишнинг ўзидек шиддати, салобати,

    Олимп тоғидан боқди Ўзбекистон давлати,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Баҳодир – зўр паҳлавон, қалби сўнмас чўғлидир,

    Полвон эл, Ватанимнинг асл полвон ўғлидир,

    Юрт байроғин баландда тутган ғолиб – туғлидир,

    Ўзбекнинг жаҳон узра қутлуғ мартабаси бу,

    Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси бу.


    Ғайрат МАЖИД

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates