Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизда адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш ҳамда таниқли маданият ва санъат намояндаларининг ижодини кенг оммалаштиришга оид ташаббусларини амалга ошириш, шунингдек,
“2023 йил 22 декабрда ўтказилган республика Маънавият ва маърифат кенгаши”нинг кенгайтирилган йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 январдаги 14-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Маърифат маркази” Симпозиумлар саройида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ижодий-маърифий кечаси ташкил этилди.
Концертда хонанда мухлислари соғинган дилга яқин қўшиқларни янгича талқинда, оркестр жўрлигида куйлади.
Ушбу топшириқлар асосида 2024 йил давомида пойтахтдаги “Маърифат маркази” Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти, Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчилари яъни Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов, Оролмирзо Сафаров, Сойибжон Ниёзов, Машраб Эрматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳуррият Исроилова, Аҳмаджон Дадаев, Ўзбекистон халқ бахшилари Қаҳҳор Раҳимов, Бойқўчқор Аҳмедов, Очил Чоршанбиев, Шодмон Хўжамбердиев ва Эркин Ўролов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий ва Ражабийлар сулоласи, Ўзбекистон халқ артистлари Фурқат Ашуралиев ва Элмурод Аҳмедовларнинг ижодий-маърифий кечасиҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонова хотира кечаси ташкил этилди.
Ушбу ижодий-маърифий кечада таниқли давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, маҳалла фаоллари, олимлар, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.