Жонли ижро санъатини ривожига хизмат қилувчи қонун муҳокама этилди

    Жорий йил 9 январда Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини яна-да ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, мазкур Қонун билан Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш, санъаткор, ижодкор ҳамда ижрочиларни қўллаб қувватлашга оид бир қатор ваколатлари белгиланяпти.

    Хусусан, Қонун билан тадбирлар ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ёки фонограммадан фойдаланиш шакли ва даражасини аниқ белгилаш, ижрочилар томонидан фонограмма ва муаллифлик асарларидан фойдаланиш бўйича амалдаги қонунчиликка риоя этишларини мониторинг қилиш ҳамда миллий санъат ва маданият нуфузини оширишга хизмат қилаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

    Бундан ташқари, фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартиби, концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари аниқ кўрсатилиши шарт эканлиги ҳамда концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг (сатҳининг) камида ўн фоизини ташкил этиши тўғрисидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритиляпти.

    Шунингдек, концерт-томоша тадбирларида мусиқали ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб ижрочилар томонидан ижро қилиш усуллари белгиланяпти, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates