баннер
30 мар 2025
22:39

    «Янги Ўзбeкистон» номли вагонлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    Узунлиги 26 метрли йўловчи вагонлари қулай ва кенг купели ётоқ жойга эга. Ҳар бир купе ҳаво ҳароратини назорат қилувчи алоҳида қурилмалар билан жиҳозланган.

    Президентимиз ўтган йили 19 март куни «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятига ташрифи давомида янги вагон ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берган эди.

    Шундан келиб чиқиб, бу ерда «Янги Ўзбекистон» номли замонавий дизайнга эга йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Узунлиги 26 метрли йўловчи вагонлари қулай ва кенг купели ётоқ жойга эга. Ҳар бир купе ҳаво ҳароратини назорат қилувчи алоҳида қурилмалар билан жиҳозланган. Шунингдек, замонавий электр чойнак, мобил телефонни қувватлаш мосламаси, йўловчилар хотиржамлигини таъминлаш учун видеокузатув мосламалари мавжуд.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас. Заводда, ­шунингдек, 12 та вагондан иборат янги «дизель поезд» қисқа муддатда ўзлаштирилиб, Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналиши бўйича қатновга қўйилди. Ушбу поезд 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом классдаги вагон, 1 та ресторан вагон ҳамда таркибни қувватлаш учун 1 та дизель вагонидан ташкил топган.

    — Мазкур поездда кўплаб қулайликлар мавжуд, — дейди «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш бўйича директори Б.Эшмуродов. — Масалан, ёз ва қиш ойларида совитиш ҳамда иситиш тизими узлуксиз ишлайди. Поезд бошқа йўловчи вагонларида мавжуд бўлмаган технологик имкониятларга ҳам эга. Ишлаб чиқарилаётган йўловчи вагонлари қўшни давлатларга ҳам сотилмоқда.

    Заводда ўтган йили 35 та йўловчи вагони ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 70 тага етказиш кўзда тутилган. Келгусида улар сони йилига 100 тага етказилади.

    Рустам ҲАЙДАРОВ,

    журналист

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech