Янги тажриба: Олмазор туманида тиббиёт ходимлари рейтинг асосида рағбатлантирилади

    Тумандаги бирламчи тиббиёт муассасаларининг тўрт ойлик натижаларига кўра, жами мутахассисларнинг 29 фоизини рағбатлантириш прогноз қилинмоқда.

    Олмазор тумани — бу борадаги топшириқлар ижроси бўйича намуна бўлаётган ҳудудлардан. Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва оилавий поликлиникаларда мазкур йўналишда пилот лойиҳалар ишга туширилган бўлиб, уларнинг дастлабки самаралари кўзга ташланяпти.

    — Давлатимиз раҳбари тиббиётнинг бирламчи тизими олдига 5 та асосий вазифа қўймоқда, — дейди Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари Анвар Алимов. — Булар қуйидагилар:

    • касалликлар профилактикаси;
    • хасталикларни эрта аниқлаш (скрининг);
    • аниқланган беморларни назоратга олиш;
    • уларни уй шароитида ёки поликлиникада амбулатор шароитда муолажа қилиш;
    • хавфлилик даражасига кўра, стационар ҳолатда даволаш ва реабилитация қилиш каби вазифалардир.

    Касалликлар профилактикаси йўналишида бирламчи тиббиёт муассасаларидан ташқари маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари” ташкил этилмоқда. Бу ерда ҳафтанинг 6 кунида аҳолига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш тартиблари кенг тарғиб қилинади.

    Яқинда ишга туширилган “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш ҳам касалликлар профилактикасида ижобий самара бериши, шубҳасиз.

    Хасталикларни эрта аниқлаш йўналишида бир қанча скрининг тадбирлари ўтказилмоқда. Бу борада тумандаги бирламчи тиббиёт муассасаларида ташкил этилган пренатал ташхис хоналарида ҳомиладорлар оммавий тарзда ультратовуш текширувидан ўтказиляпти.

    Бундан ташқари:

    • 30-55 ёшгача аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги;
    • 45-65 ёшгача бўлган хотин-қизларда сут бези саратони скрининги;
    • 0-18 ёшли болалар орасида онкогематологик касалликлар скрининги;
    • қандли диабет ва гипертония бўйича скрининг тадбирлари режали олиб борилмоқда.

    Беморларни назоратга олиш йўналишида аҳоли хатловдан ўтказилиб, хавф гуруҳларига кўра таснифланди.

    Реабилитация тадбирлари натижасида 3- ва 4-хавф гуруҳида бўлган фуқароларнинг аҳволи уй шароитида яхшиланиб, соғлом гуруҳга ўтказиляпти. Беморларни поликлиниканинг ўзида даволаш клиник шифохоналарнинг юкламасини сезиларли даражада камайтирмоқда. Бу эса даволаш муассасаларида оғир аҳволдаги беморларга зарур шароитлар яратишга имкон беряпти.

    Биргина Олмазор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникаларда 149 та ўринга эга кундузги шифохоналар 8:00 дан 20:00 гача ишламоқда. Натижада йил бошидан бери 4 минг нафардан ортиқ фуқаро соғломлаштирилди. Мазкур ишларнинг давоми сифатида туманда жорий йил сўнггига қадар 6 та, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида 30 та маҳалла тиббиёт пункти ишга туширилади.

    Бирламчи тиббий хизмат самарадорлигини таъминлашда электрон поликлиника тизимининг аҳамияти ҳам беқиёс. Уни жорий этиш учун туман поликлиникалари компьютер жиҳозлари билан таъминланиб, локал тармоқ шакллантирилди.

    Туман бирламчи тиббиёт муассасаларида мутахассислар иш самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизимини жорий этиш бўйича пилот режимда ишлаётган юртимиздаги икки муассасасидан биридир (иккинчиси – Уйчи тумани).

    Унга кўра, Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасидан йўналтириладиган маблағ 5 фоиздан 10 фоизга кўтарилди. Аввал жамғарма маблағининг 25 фоизи мутахассисларни рағбатлантиришга сарфланган бўлса, энди мазкур кўрсаткич 75 фоизга етди.

    Тумандаги бирламчи тиббиёт муассасаларининг тўрт ойлик натижаларига кўра, жами мутахассисларнинг 29 фоизини рағбатлантириш прогноз қилинмоқда. Кўрсаткичлар иш самарадорлиги ошиб боргани сари ўзгариб боради. Бу эса ходимлар ўртасида рақобат муҳитини яратади ва тиббий хизмат сифатини оширади.

    Ушбу рейтинг асосида рағбатлантириш 2023 йил 1 февралдан бошланади. Рейтинг ҳар олти ойда янгилаб борилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates