Янги Тараққиёт Банки билан ҳамкорлик ўрнатилади

    2024 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Янги Тараққиёт Банки (ЯТБ) бош қароргоҳига ташриф буюриб, Президент Дилма Руссефф билан учрашди.

    Томонлар Марказий Осиёда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида муҳим лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек, минтақавий ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш бўйича ЯТБ фаолиятини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.

    Янги тараққиёт банки БРИКСга аъзо давлатлар (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) томонидан ташкил қилинган. Бугунги кунда аъзо давлатлар қаторига Миср, БАА, Бангладеш, Уругвай ва Жазоир мамлакатлари қўшилди.

    Банк мақсади — БРИКС мамлакатлари ва ривожланаётган мамлакатларда инфратузилмавий ва барқарор ривожланишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates