Вашингтонда етакчи компаниялар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

    Вашингтонда етакчи компаниялар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Жорий йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегациянинг АҚШга ташрифи доирасида Американинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев ҳам иштирок этди.

    Тадбирда Cove Capital LLC, City, Bridge Capital Group, Creative Associates, FL Smith, dōTERRA, Creative Associates, FL Smith, dōTERRA, CalCity Industrial Park LLC, Crown Iron Works, Edvard, Austin, Nobel- Systems, North Coast Communications, Komatsu, JP Morgan, Minnesota Soybean Association каби 40 дан ортиқ йирик компаниялар ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон-Америка Савдо палатаси раҳбарияти, Оқ уй маъмурияти ва АҚШ Савдо вазирлиги экспертлари ҳам иштирок этди.

    Ишбилармон доиралар вакиллари Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича АҚШ билан музокаралар муваффақиятли якунланганини олқишладилар ва бу жараён мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

    Ўз навбатида, Америка компаниялари раҳбарларига Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш динамикаси, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган кенг имкониятлар, янги қўшма лойиҳа ташаббуслари тақдим этилди. Иштирокчилар Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижаларини, хусусан, тоғ-кон саноати, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва агросаноат мажмуаси каби соҳаларда яратилган имкониятларни юқори баҳолади.

    Тадбир интерактив тарзда ўтказилди: ҳар бир компания раҳбари билан давра суҳбатида ҳам, G2B музокараларда ҳам ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама этилди. Ишбилармон доиралар вакиллари муҳокама этилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон ҳукумати ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тўлиқ тайёр эканлигига ишонтирилди.

    Давра суҳбати якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келгуси йил учун ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates