Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистонга виза олишга кўмаклашиш маркази очилди

    Ўзбекистон элчихонаси ва «Meezab Group» туристик компанияси ҳамкорлигида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида мамлакатимизга виза олишга кўмаклашиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбир Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди ва унда Панжоб вилояти расмийлари, Элчихона, туристик компаниялар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Меҳмонларга мамлакатимизнинг бой маданияти, тарихий мероси ва туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилгани ҳақида маълумот берилди.

    Тадбир давомида Покистон туристик компаниялари ва кенг жамоатчилиги учун Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги имкониятлари ҳақида махсус тақдимот ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми, гастрономик, тиббий, MICE-туризм каби турли йўналишлардаги улкан салоҳияти алоҳида таъкидланди. Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Қўқон каби тарихий шаҳарлардаги обидалар, миллий таомлар ва хизмат кўрсатишнинг юқори сифати меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

    Тантанали маросимда Ўзбекистон элчиси видеоконференция шаклида иштирок этиб, ўз нутқида сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди.

    Тадбир доирасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» АА.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates