Янгийўлда қўйиб юборилган кобра илонлари бўйича расмий маълумот берилди

    Ижтимоий тармоқларда «Янгийўл тумани Туябўғиз МФЙ ҳудудида илонлар қўйиб юборилган» мазмунидаги хабар тарқалди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси мазкур масала бўйича ўрганиш олиб борди.

    Аниқланишича, туманнинг Туябўғиз МФЙ ҳудудида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ “Осиё кобра” илонларини тегишли рухсатномасиз сақлаб келган.

    Номаълум сабабларга кўра, фуқаро Н.Ю.хонадонида сақланаётган илонлар очиққа қўйиб юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, 2 та кобра илони тутиб ўлдирилган.

    Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ томонидан шу яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишлари олиб борилиб уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинади. Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates