баннер
7 мар 2025
17:06

    JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан ўтган мулоқотда қатор янги лойиҳаларга эътибор қаратилди

    Жорий йил 31 январда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми билан учрашди.

    Мулоқот давомида жорий йил январь ойида JICA Президенти А.Танакининг Ўзбекистонга ташрифи ва Президент Ш.М.Мирзиёев билан учрашуви муҳим воқеа бўлгани ва Агентлик билан самарали ҳамкорлик тарихида янги босқич очилгани эътироф этилди.

    Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, JICA нинг турли ўқув лойиҳалари парламентлараро алоқалар ва инсон ресурсларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

    Маълумки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги 50 йилдан ортиқ вақт давомида ривожланаётган мамлакатларнинг мустақил ва барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва инсон ресурсларини ривожлантиришга кўмаклашиб келяпти.

    Жорий йилда давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, энергетика, хусусий сектор каби соҳаларда JICA ташкилоти билан амалий ўқувларни ташкил этиш ва бу дастурларга хотин-қизларни кенгроқ жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

    Шу билан бирга, келгусида ҳудудий парламент вакиллари — маҳаллий Кенгаш депутатлари учун малака ошириш дастурларини жорий этиш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech