Япония компаниялари Сирдарё ИЭСда комбайнли электр станциясини қуришга 500 миллион доллар ажратади

    Инвестициялар 1 декабр 2022 1214

    Жорий йил 30 ноябрда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов Японияда ташриф билан бўлиб турган Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафаев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси таркибида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Нобумитсу Хаяши билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этди.

    Япония томонига Европа тикланиш ва ривожланиш банки билан биргаликда Марказий Осиё инвестиция форуми ишини ташкил этишдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

    Учрашувда Ўзбекистонда энергетика, кимё, АКТ ва бошқа соҳаларда ижтимоий ва стратегик муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида JBIC билан тизимли ишларни давом эттириш муҳимлиги муҳокама этилди.

    Маълумот учун: JBIC билан ҳамкорлик йилларида 2,6 миллиард доллардан ортиқ 11 та лойиҳа амалга оширилди, шундан 1,4 миллиард доллари Банк кредитлари маблағи ҳисобланади.

    Банк раҳбарияти билан «IDiEF», «Sojitz Corporation», «Kyuden International» ва «Nebras» компаниялари иштирокида Сирдарё ИЕСда (1 600 МВт) комбайнли электр станциясини қуриш лойиҳасига 500 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш масаласи келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates