Японияда ишлаш истагидаги фуқароларга тил ва касб ўргатилади

    Ижтимоий ҳаёт 30 октябр 2020 7575

    Меморандум асосида Япония ўз меҳнат бозорини Ўзбекистон учун очиб берди. Бугунги кунгача мингдан ортиқ фуқароларимиз Японияга ишлаш учун ўз эҳтиёжини билдирган. Мазкур давлатнинг саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва уй хўжалиги соҳалари бўйича 345 мингта хорижий ишчига эҳтиёжи мавжуд.

    Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 2019 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорлари, шунингдек, 2019 йил 17 декабрдаги «Махсус малакали ишчилар» мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми ижросини таъминлаш мақсадида видеоконференсалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Япония Адлия вазирликлари, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари иштирок этган учрашувда икки давлат ўртасида тартибли ва хавфсиз меҳнат миграциясида ҳамкорликни янада кенгайтириш, Япония давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларимизга Ўзбекистон ҳудудида япон стандартларига мос келадиган бошланғич даражадаги япон тилини ўқитиш, зарур бўлган касбларга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

    Президентимизнинг Японияга ташрифи доирасида имзоланган «Махсус малакали ишчилар» мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ, фуқароларимизни «Махсус малакали ишчилар» мақомида Японияда ишлаш учун юбориш тизимини жорий этиш учун Тошкент шаҳрида япон тили ва малака имтиҳонларини ўтказувчи тест марказини очиш масалалари муҳокама қилинди.

    Айни пайтда «Ишга марҳамат» мономарказида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилган бўлиб, Японияда ишлаш истагидаги фуқароларга тил ва касб ўргатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates