“Японияда кўпчилик ҳали ҳам ниқоб тақади ва ковид чекловлари мавжуд. Мен узоқ вақтдан бери биринчи марта хиёбонга бемалол сайр қилиш ва сакура ҳидини ҳис қилиш учун келдим”, дейди турист Масши.
Маҳаллий дарё бўйида 850 гектарга яқин япон гилоси ўсади. Уларнинг 70 фоизи гулламоқда. Сидзуока префектураси туризм ассоциацияси маълумотларига кўра, қишки гилос гулларидан февраль ойининг охиригача баҳраманд бўлиш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.