Жараён Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) томонидан тасдиқланган. Айни пайтда атом электр станцияси ҳудудида бир ярим миллион тоннага яқин сув тўпланган. Япония ҳукумати томонидан уни босқичма-босқич тозалаш ва океанга оқизиш ҳақидаги қарор қабул қилинган. Бу операция 30-40 йил давом этади. Сув тозаланса-да, бироқ унинг таркибида тритий мавжуд бўлади, уни олиб ташлашнинг иложи йўқ. Станция ҳудудидаги денгиз сувида радионуклидларнинг юқори даражаси аниқланмади, деб хабар беради mir24.tv.