Бир кун олдин ОАВ 213 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Зилзила оқибатида 567 киши жабрлангани, яна 37 киши билан боғланиб, уларнинг хавфсиз эканлигини тасдиқлаш имкони бўлмагани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг биринчи кунида Япониянинг ғарбий соҳилидаги Ишикава префектурасининг Ното ярим ороли ҳудудида бир қатор йирик зилзилалар рўй берди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали эди.