Япониялик профессор Коҳеи Торикаи ТДТУ Олмалиқ филиалида маъруза ўқиди

    Учрашув чоғида япон олими ўз илмий тажрибалари билан ўртоқлашди ҳамда ўзбекистонлик талабаларни Японияда таълим олишга таклиф қилди.

    Халқаро ҳамкорлик доирасида Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига турли мамлакатлардан нуфузли олимлар ташриф буюриб, талабалар билан мулоқот қилишмоқда. Бундай учрашувлар ёшларга илғор билим ва тажрибаларни ўргатишда, уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

    Шу мақсадда 19 сентябрь куни Япониянинг Кюшу университети профессори, органик ва биоаналитик кимё соҳасида таниқли олим доктор Коҳеи Торикаи ТДТУ Олмалиқ филиалида маъруза ўқиди.

    Профессор Торикаи кимё соҳасида ютуқларга эришган олимлардан бири ҳисобланади. У асосан молекулаларнинг гликозилланиш жараёнлари ва уларни бошқариш усулларини ўрганиб келади. Унинг илмий ишлари халқаро миқёсда эътироф этилган бўлиб, 2022 йилда Япония Кимё жамиятининг нуфузли мукофоти билан тақдирланган.

    Учрашув давомида япон профессори ўз илмий фаолияти ва тажрибалари билан ўртоқлашди. Талабалар соҳа бўйича қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар. Савол-жавобларга бой, самимий ва қизиқарли мулоқот талабаларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

    Профессор Торикаи ўзбекистонлик ёшларнинг билимга чанқоқлиги ва қизиқувчанлигидан мамнун бўлган ҳолда, уларни Япония университетларида таҳсилни давом эттиришга таклиф қилди.

    Бундай ташрифлар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates