Ярим йилда 333,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилган

    Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида углеводородларни қазиб чиқариш кўрсаткичларига эришиш учун, 43 та қудуқ бурғиланган.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекнефтгаз"АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.

    Устюрт ҳудудида чуқур юра қатламларининг газга истиқболлилигини ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон тарихида илк бор чуқурлиги 5500-6500 метр бўлган "Қуйи Сургил" конидаги 11-сонли, "Сарижол" конидаги 1 сонли ва "Ғарбий Қуйи Сургил" конидаги 1П сонли қудуқларда бурғилаш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.

    Шунингдек, 40 та та қудуқда капитал таъмирлаш ва 20 та та технологик чора-тадбир бажарилди. Жумладан, "Шўртан" конида Хитойнинг "Jereh" компанияси мутахассислари билан биргаликда 5 та кичик компрессор станцияси ишга туширилди.

    Конларда 4 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиб фойдаланишга топширилди.Табиий газ узатиш барқарорлигини таъминлаш учун газ транспорт тизимида 56,4 км газ қувури қурилди.

    846,7 минг тонна углеводород хом ашёси қайта ишланиб, 525,9 минг тонна автобензин, 307,6 минг тонна дизель ёнилғиси, шундан "GTL" дизель ёнилғиси – 184,3 минг тонна, 98,3 минг тонна авиакеросин, шундан "GTL" керосини – 50,9 минг тонна ва "GTL" нафта — 121,5 минг тонна ишлаб чиқарилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates