баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    “Яшил макон” киши дилини қувнатиб, ҳаво софлигини таъминлайди

    Мактабнинг атрофига иқлимга тез мослашадиган 150 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

    Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали мамлакатимиздаги яшил майдонларни кўпайтириш режалаштирилди.

    Шу мақсадда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилди.

    Ижод мактаби раҳбарияти бошчилигида ходимлар бугунги ободонлаштириш ишларини ўзгача завқ ва иштиёқ билан амалга оширишди. Мактабнинг атрофига иқлимга тез мослашадиган 150 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Қишки боғда ҳам иш қизғин тус олди. Мавжуд гулзорга яна 50 дан ортиқ фикус, алеандр, бенжамика, палма, геран каби гул кўчатлари экилди.

    Халқимизда “Кўчат эк, боғ ярат” деган нақл бор.  Чунки экилган кўчатлар униб-ўсиб чиройли манзара ҳосил қилса ҳам кишининг дилини яйратиб, кўзларни қувонтиради, ҳам ҳавонинг софлигини таъминлайди. Мактаб ҳудудининг яшил маконга айланиши, албатта, ёш ижодкорларнинг она-табиатга меҳр қўйишларида, аждодларимиз сингари улкан боғ-роғлар барпо этишларида, яшилликдан баҳра олиб, илҳомланиб янги ижод намуналари яратишларида муҳим аҳамиятга эга. Ижод мактабида Президентимиз ташаббуслари билан бошланган “Долзарб қирқ кунлик” доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

    Моҳидил Зияева,

    Ҳалима Худойбердиева номидаги

    ижод мактаби ўқитувчиси.

    No date selected
    January 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates