“Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари қандай бажариляпти?

    АОКАда ўтказилган брифингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ҳам самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.“Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида ҳар бир хонадон томонидан 20 туп кўчат экиш ва парвариш қилиш ташаббуси илгари сурилди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари масъуллигида Ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Туман-шаҳарлар ва маҳаллаларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан 600 га яқин кўчат ярмаркалари ташкил этилди. Экология, бандлик ҳамда ўрмон хўжалиги масъулларини туманлар ва маҳаллаларга бириктириш жадваллар асосида амалга оширилди. Марказий кўчалар, маҳаллалар ва деҳқон бозорларида 900 га яқин кўчат сотиш пунктлари ташкил этилди.

    Вилоят, туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлари томонидан кўчат экиш бўйича тақсимотлар ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлар белгиланиб олинди. Хусусан, штабларга экология ва ўрмончилик соҳасида фаолият юритаётган ходимларни бириктириш, маҳалла раислари билан биргаликда суғориш тизими мавжуд, иқлим шароитига мос, тупроқ шароитига тўғри келадиган кўчат турларини аниқлаш ва ушбу кўчатларни экиш учун ер майдонларини танлаш ишлари олиб борилди.

    Ҳар бир маҳаллаларга ўрмон хўжаликлари томонидан кўчатлар етказиб бериш бўйича ташкилий ва амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2023 йил 30 октябрь ҳолатига кўра, лойиҳа доирасида 2023 йил куз мавсумида ҳудудларда жами 6 миллион 100 минг донадан ошиқ кўчатлар ўтқазилган. Қолаверса, маҳаллаларда кўчат экиш бўйича умумий режа 18 миллиондан ортиқ этиб белгиланган бўлиб, шундан, мавсум бошидан буён 2 миллион 350 мингтага яқин кўчатлар экилган.

    Маҳаллаларда экилган мевали ва манзарали кўчатлар сони мавсум бошидан буён Қорақалпоғистон Республикасида 278 мингта, Андижон вилоятида 400 мингта, Қашқадарё вилоятида 245 мингта, Тошкент шаҳрида 200 мингта, Фарғона вилоятида 245 мингта, Тошкент вилоятида 164 мингта, Жиззах вилоятида 145 мингта ҳамда Бухоро вилоятида 195 мингтани ташкил қилган.

    Лойиҳа доирасида ҳудудларда ишлар жадал суратларда давом эттирилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates