Маймунчечак касаллиги тарқалишининг олдини олиш чоралари бошланди — Санэпидқўмита

    Шу йилнинг 14 август куни ЖССТ Африкада тарқалаётган маймунчечакнинг “Clade 1b” штамми туфайли соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

    АОКАда ўтказилган брифингда Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маймунчечакка қарши олиб борилаётган чора тадбирлар ҳақида маълумот берди:

    • Юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;
    • касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;
    • касалликни четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилди;
    • Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;

    Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates