Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов иштирок этиб, таълим масканларида кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини янада кенгайтириш лозимлигини, ушбу хайрли амаллар она табиатни асрашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари эзгу ният билан мактаб ҳудудида 250 туп мевали дарахт кўчатларини экишди.
Тадбир давомида тумандаги 79 та таълим муассасаларида яшил маскан барпо этиш учун туман ҳокимлиги ва Ўрмон хўжалиги томонидан 2300 туп манзарали дарахт кўчатлари – 600 туп япон свфораси, 700 туп заранг, 460 туп акация, 100 туп чинор, 180 туп сосна, 50 туп можжевельник, 100 туп наъматак, 110 туп катальпа кўчатлари ҳамда мева дарахтлари кўчатлари таълим муассасаларига тарқатилди.