«Яшил макон»га айланаётган Ширин шаҳри

    Яшил сайёра 17 ноябр 2021 3039

    Сирдарё вилояти Ширин шаҳри яқинидаги бўз ерларда кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб кетди.

    Ҳудудларда давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳа доирасида Ширин шаҳрини кўкаламзорлаштириш, обод қилиш мақсадида йўл четидаги бўз ерлар, Боёвут ҳамда Ховос туманларига, қолаверса, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига туташ бўлган, қаровсиз ҳолатдаги ҳудудларни обод қилиш ҳамда кўкаламзорлаштириш мақсадида мевали, манзарали арча ҳамда павловния дарахтларининг кўчатлари экиляпти.

    Бу ерда тайинки, дарахт кўчатлари захирасини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Ширин шаҳрида бу борада ҳам мақсадли ишлар йўлга қўйилган. 2020 йил март ойида жами 22 мингдан ортиқ манзарали арча дарахти, шунингдек, жорий йилнинг май ойида жами 5 мингдан зиёд энг тез бўй кўрсатувчи кўркам павловния дарахтининг новдалари ерга қадалган эди.

    Бугунги кунга келиб, новдалари бўй кўрсатиб, арча ҳамда павловния ўсимликлари экиш учун тайёр ҳолатга келиб қад ростлади.

    Шаҳарнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган дала ҳовли ҳудудининг йўл четига туташ қисмидаги ер майдони ҳам узоқ йиллардан буён қаровсиз ҳолатда эди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида ушбу ҳудуд кўчат экишга тайёрланиб, бу ерларга павловния ҳамда манзарали арча кўчатлари экилди.

    Ҳудудларга жами 11 минг 300 та мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиши режа қилиб олинган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 9 минг 300 та кўчатлар экилди. Жумладан, 3 минг 500 га яқин мевали, мингдан ортиқ терак, мингга яқин гул кўчатлари, Япон сафораси, мингга яқин Қрим қарағайи, павловния, 500 юздан ортиқ шумтол дарахт кўчатлари экилди.

    Бундан ташқари, қайрағоч, акация, жийда, Виргиния арчаси ва бошқа турдаги кўчатлар ҳам олиб келиниб, ҳудудларда экиш ишлари олиб бориляпти.

    Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates