Йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 5 млрд кВт⋅соатга етди

    Энергетика 7 июл 2025 3735

    Мамлакатимизнинг 10 та вилоятида умумий қуввати 4 119 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 4 та шамол электр станцияси “яшил“ энергия ишлаб чиқармоқда.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 5 млрд кВт⋅соатга етди. Бу ўтган вақт мобайнида кунига ўртача 26,7 млн кВт·соат электр энергияси қуёш ва шамол электр станцияларидан олинди, деганидир.

    Мазкур генерациянинг 3 млрд 125,4 млн кВт⋅соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 млрд 915,1 млн кВт⋅соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.

    Бунинг натижасида:

    • — 1 млрд 515 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
    • — атмосферага 2 млн 220 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.

    Қолаверса, жорий йил бошидан бугун, 7 июль соат 08:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 8 млрд 736,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 20,3 фоизини ташкил қилади.

    Бунинг натижасида:

    • — 2 млрд 647 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
    • — атмосферага 3 млн 879 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.

    Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси 7 миллион 280 мингта хонадоннинг олти ойлик ёки 3 миллион 640 мингта хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates