Йиртилган “сўм”ни елимлаб ишлатиш мумкинми?

    Молия 15 ноябр 2023 1288

    Йиртилиб бўлакларга ажраб қолган ва елимланган пуллар ҳар қандай савдода қабул қилиниши керак.

    Фақат бу ҳолда елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим.

    Мисол учун, 100 минг сўмлик пул йиртилса, унга фақат шу банкнотанинг йиртилган қисминигина елимлаш мумкин (бошқа 100 минг сўмлик пулнинг йиртилган қисмини эмас), деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    Бундан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам пуллар ишлатишга яроқли ҳисобланиб, ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилиниши ва тушум пули сифатида банкларга топширилиши мумкин:

    - ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва ёзувлар ёзилган банкнотлар;

    - бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

    - умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates