Йўловчи ташиш бозорини ривожлантиришда “Yandex Go” билан ҳамкорлик қилинади

    Транспорт 21 феврал 2024 574

    Жорий йил 20 февралда Транспорт вазири И. Махкамов “Yandex Go” компаниялар гуруҳининг электрон тижорат ва логистика хизматлари бўйича Бош директори Д. Шулейко бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

    Учрашувда йўловчи ташиш бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, йўл-кўча тармоқларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Yandex (харита) таҳлилларидан фойдаланиш, ўз автотранспорт воситаларига эга бўлган таксопарклар фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates