Ёмғир четлаб ўтди: Литва ва Польша қурғоқчиликдан азият чекмоқда

    Қурғоқчилик Европада жорий йилнинг асосий муаммоларидан биридир. Сўнгги пайтларда ёғаётган ёмғир баъзи ҳудудларни четлаб ўтди.

    Литва деҳқонлари бонг урмоқда – улар ҳосилнинг учдан бир қисмидан қуруқ қолиши мумкин. Польшада энг юқори ёнғин хавфи мавжуд.

    Европа бўйлаб сўнгги пайтларда кучли ёмғир ёғишига қарамай, айрим ҳудудларда ҳали ҳам қурғоқчилик кузатилмоқда.

    Литвада деҳқонлар кечаю кундуз экинларини суғоришга мажбур. Кўпчилик қурғоқчилик давом этса, ҳосилининг учдан бир қисмидан айрилиб қолишидан хавотирга тушмоқда.

    Ўрмончилар ҳам хавотирда. Бу йил аллақачон 70 та ўрмон ёнғинлари содир бўлган, бироқ метеорологлар яқин кунларда ёмғир ёғмаслигини башорат қилгани боис, янги эпидемиялар хавфи ортиб бормоқда. Шунинг учун одамлардан ҳушёр бўлиш сўралмоқда.

    Польша ҳам ёмғир ёғмаётганидан азият чекмоқда. Мамлакат қуруқ ўрмонларининг аксариятида ёнғин хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди.

    Агар яқин кунларда вазият ўзгармаса, расмийлар Польша бўйлаб ўрмонларга боришни тақиқлашга мажбур бўлади.

    Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу йилги ёз мавсуми Европа учун аввалгилари каби қийин бўлади.

    Ҳозирдан жорий йил 2022 йилдан иссиқроқ бўлиши башорат қилинмоқда, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates