“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилди

    “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (473-сон, 11.08.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4609-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Ёш чегарачилар” харбий-академик лицейи ташкил этилди.

    Лицейнинг асосий вазифалари:

    - ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига хурматни шакллантириш, уларда ҳалоллик, ватанпарварлик, садоқат, фидоркорлик каби шахсий хислатларни, миллий ғурурни шакллантириш;

    - халқимизнинг бой тарихи ва маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало, Амир Темурнинг бебеҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;

    - ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш;

    - нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.

    Лицей Давлат хавфсизлик хизмати муассислигидаги давлат таълим муассасаси ҳисобланади.

    Унга қабул 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

    Ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 100 нафарни ташкил этади.

    Лицей Термиз давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига бириктирилади.

    Шунингдек, қарор билан:

    - ҳарбий-академик лицейнинг ташкилий-штат тузилмаси;

    - Низоми;

    - фаолиятини ташкил этиш ва унинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”;

    - лицейнинг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates