Кеча “Ўзбекфильм” павильонида “Ёшлик” киностудиясининг 2021 йил сарҳисоби ҳамда 2022 йил истиқболларига бағишланган режалар бўйича ёш ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда ёш ижодкорларнинг янги кинолойиҳалар яратишдаги таклифлари, шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиали талабалари учун ҳам янги имкониятлар яратиш, қолаверса, анъанавий “Дебют” фестивали учун турли мавзу ва жанрдаги фильмлар суратга олиш каби масалалар муҳокама қилинди.











