Ўзбекистон ХДПнинг “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови Хоразм вилоятида ҳам истеъдодлиларни сараламоқда. Ушбу кўрик-танловда партиянинг фаол ёшлари иштирок этиб, ўзларининг интеллектуал салоҳият, иқтидори, билимини намойиш этяпти.
Урганч, Янгиариқ ҳамда Ҳазорасп туманлари кенгашлари томонидан ўтказилган танловларда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бораётгани, сиёсий жараёнларда тобора фаолроқ қатнашишни истаётганлиги яққол кўриниб турди.
Беллашувлар жараёнида иштирокчиларнинг партия ғояларини аҳоли ўртасида тарғиб қилишдаги фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Ғолиб ва совриндорлар дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.