Ёшлар – мамлакат тараққиётида муҳим ва асосий куч

    Фикр 25 май 2021 1453

    Ҳозирги мураккаб ва таҳликали кечаётган ахборот ва технологиялар асрида Ўзбекистон ёшларига қанчадан-қанча дунё ёшлари ҳавас билан қарамоқда. Зеро, тинч ва осуда заминда яшаётган кўпмиллатли халқимиз келажагини белгиловчи ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиб, вояга етиши учун мамлакатимизда яхши имконият ва қулай шарт-шароитлар мавжуд.

    Бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик айнан ёшлар таълим-тарбиясига қаратилиши - юртимиз эртасининг ёрқин бўлишига замин яратилаётганининг далолатидир.

    Маълумки, республикамизда 25-май санасида ўрта таълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтади. Жорий йилдаги "Сўнгги қўнғироқ" да халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари фаол иштирок этишди.

    Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги 17-мактабда ҳам ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Унда Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари ҳам қатнашиб, юртбошимизнинг битирувчиларга "Табриги" ўқиб эшиттирилди, ушбу табрикда ёшларга, айниқса битирувчиларга мустақил ҳаётга қўяётган илк қадамларида катта мотивация берди.

    Шунингдек, битирувчиларга келажакда оиласи, ватани ва халқи учун муносиб фарзанд, комил инсон бўлишларига катта ишонч билдирилди.

    Маълумки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида имзолаган биринчи қонун ҳам 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун эди. Шу кунгача мамлакатимизда ёшлар масаласига доир амалга оширилган туб ислоҳотлар ва янгиланиш жараёнлари барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларни бирдек қамраб олганини таъкидлаш жоиз.

    Шунингдек, бу борадаги кенгкўламли ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиб, давлат дастури қабул қилиниши эътирофга арзугиликдир.

    Мамлакатимизда юртбошимиз илгари суриган "5 ташаббус" халқимиз, айниқса ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, эндиликда умумхалқ ҳаракатига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунга қадар ташаббуснинг мамлакатимиз ёшлари ҳаётига кенг кириб боришини таъминлашга қаратилган қатор изчил ишлар амалга оширилмоқда.

    Айтиш керакки, Президентимиз ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муносиб даромад олиши, ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун етарлича шароитлар яратиш, ёшларнинг таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш жараёнларида барча раҳбарлар ҳамда халқ вакиллик органлари депутатлари ҳам бирдек масъул.

    Бу борада Бўстонлиқ туманида ёшлар муаммоларини ҳал этишда турли самарали механизмлар асосида ёшлар билан давлат бошқарув органлари, идора ва ташкилот, муассаса раҳбарлари ва депутатлар учрашувларида яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, аниқ мақсадга йўналтирилган режалар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, ўтган яқин давр оралиғида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги барча сектор ҳудудида истиқомат қилувчи, «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турадиган 170 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ер майдонлари ажратилган эди. Шу кунларда уларга туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан уруғлик олишлари учун субсидия ажратиб берилди. Шунингдек, ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшларга бепул инкубаторлар тарқатилди. Муҳими, эндиликда ушбу инкубаторлардан унумли фойдаланиб ёшлар ўз-ўзини банд қилиш имконига эга бўлдилар.

    Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига катта эътибор қаратилган эди. Йиғилишда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида республикамиз минтақаларида, жумладан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали ўтказилди.

    Бу каби турли фестиваль ва мусобақаларнинг ўтказилиши, ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, нуфузли халқаро танловларда уларнинг Ватанимиз шарафини муносиб тақдим этишига хизмат қилади. Айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка бўлган қатъий ишончини ошириш ҳамда халқимизнинг бой унутилмас анъана ва қадриятларининг янада сайқалланиб давом этишини таъминлайди. Шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

    Айтиш керакки, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали доирасидаги тадбирда барча ҳудудлардан, жумладан Бўстонлиқ туманидан кўплаб фаол ёшлар қатнашди.

    Бугун ёшларимиз ҳаётда ўз ўрнини топиши учун астойдил ўқиб ўрганишлари ва албатта сидқидиладан меҳнат қилиши керак. Зеро, ҳар қандай муваффақиятга ўз-ўзидан эришилмайди. Ҳар бир ютуқ замирида меҳнат, мақсадли ҳаракат қилиш талаб этилади.

    Ватанимизнинг истиқболи ва эртаси эса маънан етук, ақлан салоҳиятли, жисмонан бақувват, меҳнатсевар, ўзининг мутаҳкам фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларимиз қўлида.

    В.Г.Ким,

    Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши

    21- “ЧОРБОҒ”сайлов округи депутати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates