“Ёшлар баланси” нима беради?

    Ёшларнинг бўш вақтига мазмун олиб кириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган бўлиб, ҳозирда ёшлар билан ишлашнинг маҳалла-туман-вилоят-республика тизими яратилди.

    Ушбу тизим асосида энг биринчи ўринда ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, “Ёшлар баланси”ни тўлиқ шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни “Ёшлар дафтари”га киритиш ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    9 348 та маҳаллада “Ёшлар баланси” шакллантирилди

    Етакчилар биринчи босқичда таълим ва меҳнат билан қамраб олинмаган яъни уюшмаган, 16-30 ёш оралиғидаги 7 407 162 нафар ёшлар хатловдан ўтказишди ва 5 муҳим тоифа: бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

    Ҳар бир ҳудудда алоҳида юритиладиган ушбу баланс ёшларнинг таълим, бандлик, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолати бўйича маълумотларни шакллантириш, маҳаллалардаги инфратузилма ва объектлар мавжудлиги юзасидан маълумотларни умумлаштириш орқали шаклланади.

    Хатлов жараёнларининг шаффофлигини сақлаб қолиш, самарадорликни ошириш учун ҳам “Yoshlarbalansi.uz” электрон платформаси яратилиб, тўлиқ рақамлаштирилди. 18 та вазирлик ва 43 та идоранинг ахборот ресурсларига ушбу платформани интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ким нима билан банд?

    Расмий ва норасмий секторда бандлар – 3 833 551 нафар;

    Таълим билан бандлар – 1 633 384 нафар,

    Вақтинча ишсиз ёшлар – 397 281 нафар,

    Меҳнатга лаёқацизлар – 81 115 нафар,

    Вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконияти йўқлар (уй бекаси, бола парваришида, абитуриент) – 1 204 596 нафарни ташкил этади;

    Таълим маълумоти бўйича: 1 784 509 нафар – ўрта, 3 401 334 нафар – ўрта махсус, 530 731 нафар – олий маълумотлиларни ташкил этади;

    Оилавий ҳолати бўйича: оилали – 4 144 902 нафар, турмуш қурмаганлар – 3 187 055 нафар, ажрашганлар – 43 509 нафар, бева аёл ва эркаклар – 31 696 нафардан иборат;

    Ижтимоий ҳолати бўйича: ижтимоий ҳимояга муҳтожлар – 808 340 нафар, алоҳида назоратда турувчилар – 92 020 нафардан иборат;

    Саломатлиги ҳолати бўйича: соғлом ёшлар – 7 128 475 нафар, касаллиги бўйича назоратда турувчилар – 229 516 нафарни ташкил этади.

    Балансни юритиш тўлиқ рақамлаштирилгач ишга туширилган электрон платформа давлат органлари ахборот тизимларининг 19 турдаги маълумотлар базаси билан интеграция қилинди. Натижада электрон платформага киритилган ёшлар тўғрисидаги маълумотларни инсон омилисиз, доимий янгилаб бориш имконияти яратилди.

    Янгича механизм

    “Ёшлар баланси”ни шакллантириш давомида етакчилар аниқланган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлардан 134 минг 110 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 42 минг 363 нафарига Ёшлар дафтари жамғармалари ҳисобидан 65,4 млрд. сўм маблағ ажратилди.

    Моддий томондан қўллаб-қувватланди

    3 808 нафар талабаларга контракт тўловлари, 1 065 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви бадал пуллари тўлаб берилди, 2 244 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, субсидия ажратиш орқали меҳнат қуроллари билан таъминланди.

    Қизил, сариқ, яшил…

    “Ёшлар баланси” асосида маҳаллаларнинг ёшлар билан ишлаш самарадорлиги кўрсаткичлари баҳоланиб, 9 348 та маҳалланинг 2 364 таси (25,3 %) “қизил”, 5 513 таси (59 %) “сариқ” ва 1 471 таси (15,7 %) “яшил” тоифаларга ажратилди.

    Муҳаммадбобур Манасов,

    Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бошқармаси

    бош мутахассиси

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates