"YouTube" қандай пайдо бўлганлигини биласизми?

    "YouTube" 2005 йилда "PayPal" тўлов тизимининг учта собиқ ходими Джавед Карим, Чад Хёрли ва Стив Чен томонидан ташкил этилган бўлиб. Видеофайлларни алмашиш хизматини яратиш ғояси Чад Хёрлига тегишли.

    "YouTube" тарихи унинг ишга тушишидан бир ой олдин бошланган. Чад ва Стив тунги зиёфатлардан бирига келолмаган Джаведга ҳазил тариқасида қандай қизиқ кечани қўлдан бой берганлиги ҳақида видео хабар юбормоқчи бўлишади, аммо Чад видеони дўстига юборишда катта муаммога дуч келади. Шунда у дунёда бирорта сайт бундай катта ҳажмдаги видеоларни юбориш имкониятига эга эмаслигини тушуниб етади.

    "YouTube" дастлаб 2005 йил 14 февраль кунида танишув сайти сифатида ишга тушди. У ўша пайтлар энг машҳур бўлган танишув сайти "Facebook"дан фарқли томони унда фойдаланувчилар ўзларининг видеоларини юклашлари ва уни баҳолаши мумкин эди.

    Аммо сайтга бир ой ўтиб ҳам бирорта видео юкланмади ва лойиҳа асосчилари барчасини қайтадан бошлаб "Facebook"га ўхшаш томонларини бутунлай олиб ташлашга қарор қилишади.

    Джавед Карим 2005 йил 23 апрель куни ҳайвонот боғида тушган 19 сониялик видеосини сайтга қўйишга қарор қилди ва ушбу видеоролик илк қисқа сониялик видеолар даврини ва сайтнинг янги йўналишини белгилаб беради.

    Интернет фойдаланувчиларга мулоқот қилиш ва танишиш ўрнига платформага видеоларни юклашни бошлашди ва дастлабки бир ой атрофида фойдаланувчилар сони 100 мингдан ошди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates