Ёзувчилар оиласига Украинадан янги йил совғаси

    Украинада чиқадиган “Автограф” адабий журнали Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар ёзувчиси Муҳаббат Йўлдошева ва унинг оиласига янги йилга антиқа совға тақдим этди

    Ёзувчи Муҳаббат Йўлдошеванинг фарзандлари Гулноз Тожибоева ва Хуршид Тожибоев ҳам болалар ёзувчиси эканликларидан хабар топган “Автограф” журналининг бош муҳаррири Лариса Деминская журнал ўқувчиларини янги йил билан табриклаб, ўз асарларидан намуналар беришларини сўради. Бу таклиф адибага ҳам, унинг фарзандларига ҳам жуда маъқул бўлди.

    Журналнинг янги йилга бағишланган сонида муштарийлар Ўзбекистонда яшовчи ёзувчилар оиласи аъзоларининг байрам табрикларидан ташқари, Муҳаббат Йўлдошеванинг ҳикоялари ва қиссаси, Гулноз Тожибоеванинг романи, Хуршид Тожибоевнинг эртаклари билан танишиш имконига эга бўладилар.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates