ЙПХ ходими фуқародан пул талаб қилгани бўйича текширувлар олиб бориляпти

    Шунингдек, ЙҲХХ томонидан ходимлар ўртасида қонунчиликка амал қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўриб борилмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда “Наманган постида ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги суҳбат. Ушбу суҳбатда ЙҲХБ ходими фуқародан 600 минг сўм талаб қилаётганини эшитишингиз мумкин” изоҳи билан видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат берилди.

    Маълум бўлишича, фуқаро М. прокуратура органларига мурожаат этиб, Поп тумани ҳудудидаги “Қамчиқ” довонида жойлашган “Наманган” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими унга нисбатан қонун бузилиш ҳолати содир этганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.

    Прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХХга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритилган. Хизмат текширувининг якуний натижаси бўйича прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

    Шунингдек, ЙҲХХ томонидан ходимлар ўртасида қонунчиликка амал қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўриб борилмоқда.