ЙПХ ходимининг рациясини тортиб олиб кетган Дамас ҳайдовчиси 5 суткага қамалди

    У қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, ходимлардан кечирим сўради.

    Фуқаро М.Ш. жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган эди.

    Шунингдек, у ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб қолган.

    Дамасда қатнайман. Ходим келди, ҳужжатларимни кўрсатдим. Инспектор нотўғри парковка қилинганини айтди. Жарима қимматлигидан жаҳлим чиқиб сўкиндим ва рациясини олиб кетдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа такрорланмайди. Ходимлар ва фуқаролардан ҳаракатларим учун кечирим сўрайман, — дейди ҳайдовчи.

    Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.