Югуриш мусобақаси сабабли пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Транспорт 17 май 2023 1154

    Жорий йилнинг 21 май куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

    Шу муносабат билан шаҳримиздаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:

    - Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

    21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:

    - Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;

    - Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

    Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates