Юнусобод туманидаги мактаблардан бирида жонсиз чаён топилди

    Мутасаддилар ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

    Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 260-мактаб ўқувчилари синфхоналарнинг биридан чаён топгани айтилган хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    Ҳолат бошқарма Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Аниқланишича, 6 октябрь куни 260-мактабда тахминан соат 10:20 ларда юқори синф ўқувчилари синфхонада эмас, коридорда жонсиз чаён топиб, видеотасвирга олган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

    Ўрганишлар чоғида аниқланишича, мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.А. ўзи билан қоғоз қутида мактабга жонсиз чаён олиб келган ва мактабдошларига ҳазиллашиш мақсадида чаённи коридорда қолдирган. Бу хатти-ҳаракати учун ўқувчи Р.А. билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, бундай ҳол такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида мактаб ўқувчилари билан ИИБ инспектор-психологи иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.

    7 октябр куни Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари жалб этилиб, мактаб ошхонаси, спорт зали, коридорлар ҳамда синфхоналарида турли ҳашаротларга қарши дезинфекция ва дезинфекция ишлари амалга оширилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates